Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Рус тили бўйича тестдан ўта олмаган мигрант болаларни уйларига жўнатиш таклиф қилинди

Рус тили бўйича тестдан ўта олмаган мигрант болаларни уйларига жўнатиш таклиф қилинди

Россия мактабларида ўқиш учун рус тилини билиш бўйича тестдан уч марта ўтолмаган мигрант болалар Ватанга қайтиб, ота-оналарини уйда кутишлари керак. Бу фикрни Давлат Думаси Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ярослав Нилов Қозонда бўлиб ўтган “Россия – Ислом дунёси” форумида ТАСС ахборот агентлигига берган интервюсида билдирган.

“Агар ўқишга қодир бўлмаса – фақат бир марта эмас, иккинчи марта ҳам тест топширишга рухсат берилади, лекин бу сон чегараланиши керак. Уч марта топширди – ўтолмади – уйга қайтади, ота-онасини уйда кутади. Тамом, бошқа гап йўқ”, – деди Нилов.

Аввалроқ у мигрант болаларнинг рус тилини билиш тестидан ўтиши учун белгиланган муддатни икки йил билан чекловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққанини айтганди. У эслатишича, 1-апрелдан кучга кирган қонунга кўра, рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабларга қабул қилиш тақиқланган, бироқ тест топшириш сонига ҳозирча ҳеч қандай чеклов йўқ.

“Бизда ачинарли статистика бор: мингта боланинг атиги 30 таси тестни топширган. Баъзиларининг Россияда қонуний яшаш ҳуқуқи йўқ, бошқалари ҳужжатларни тўғри тўлдира олмаган, яна бошқалар эса тестдан ўтолмаган”, – дея таъкидлади Нилов. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат Давлат Думасидаги депутатлар томонидан болаларни тестдан ўтказиш зарурати ҳақидаги қонун тўғри қабул қилинганини кўрсатади. “Агар биз буни қилмаганимизда, ўқишга қодир бўлмаган бу гуруҳлар бизнинг таълим муассасаларимизда иштирок этиб, ўқитувчиларнинг эътиборини чалғитар, натижада россиялик болаларнинг таълим сифати пасайган бўларди”, – деди Нилов.

Унинг таъкидлашича, ўқитувчилар ўз вақтининг катта қисмини “ўқишга қодир бўлмаганларни ўқитишга” сарфлаганлари сабабли, Россиялик болалар Ягона давлат имтиҳони ва асосий давлат имтиҳонини топшира олмай қолмоқда.

Киритилди: 12:17 16.05.2025. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!