Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.
"Ҳурматли дўст ва қўшни давлатлар етакчилари, биз сиз билан биргаликда дипломатия ёрдамида урушдан қочишга ҳаракат қилдик, бироқ Америка-сионист ҳарбий агрессияси бизга ўзимизни ҳимоя қилишдан ўзга чора қолдирмади", — дейилади президентнинг X ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
Пезешкиан Эрон Яқин Шарқ давлатларининг суверенитетини ҳурмат қилишини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Теҳрон ҳали ҳам минтақадаги тинчлик минтақа мамлакатлари томонидан таъминланиши керак, деб ҳисоблайди.