Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, БАА ва Саудия Арабистони Эроннинг Форс кўрфазидаги ҳужумларига қарши ўз ҳуқуқини қўллашини маълум қилди.
Қатар ташқи ишлар вазири Мажид аль-Ансари таъкидлашича, Эрон «ҳақоратли ҳужуми» учун товон тўлаши керак, ва Қатар халқига қарши қатор ҳужумлар жавобсиз қолмаслиги лозим.
Форс кўрфазининг қолган давлатлари — Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, БАА ва Саудия Арабистони тўғридан-тўғри таҳдидлар қилмайди, аммо Эрон ҳужумларига жавоб бериш ҳуқуқини сақлаб қолишини айтишмоқда.
Мавжуд ҳисоб-китобларга кўра, 28 февралдан 2 мартгача БААга камида 165 ракета ва 541 дрон, Баҳрайнга – 45 ракета ва 9 дрон, Қатарга – 72 ракета ва 17 дрон, Қувайтга – 97 ракета ва 283 дрон, Уммон ва Саудияга – камида 2 дрон ташланган.
Al Jazeera маълумотига кўра, 3 март ҳолатига кўра Форс кўрфази мамлакатларида 8 киши ҳалок бўлган, 128 киши жароҳат олган.
Сўнгги йилларда Форс кўрфази давлатлари Эрон билан ҳарбий қарама-қаршиликка бормади, ўз ҳудудларидан Эронга қарши фойдаланишга йўл қўймади ва у билан дипломатик алоқалар қуришга ҳаракат қилди.
Шарқшунос эксперт Руслан Сулаймоновнинг фикрича, Форс кўрфази давлатлари бу ҳужумларга албатта жавоб беради, аммо уни АҚШ ва Исроил билан биргаликда қилмайди. Исроиллик ҳарбий эксперт Давид Шарп эса, аксинча, Яқин Шарқда заифликни намойиш этиш камситиш эканини таъкидламоқда.