Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон дўст давлатларнинг икки кемасига Ормуз бўғози орқали ўтишга рухсат берди

Эрон дўст давлатларнинг икки кемасига Ормуз бўғози орқали ўтишга рухсат берди

Эрон можаронинг учинчи кунида дўст мамлакатларга тегишли иккита кемага Ормуз бўғози орқали ўтишга рухсат берди, деб баёнот берди Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).

"Учинчи куни Эроннинг рухсати ва мақуллови билан фақатгина иккита кемага дўст мамлакатлар кемаси сифатида ўтишга ижозат берилди. Урушнинг учинчи кунидан бошлаб Форс кўрфазидаги Америка, Британия ва Исроилга йўл олган ҳар қандай кема (қайси байроқ остида бўлишидан қатъи назар) Эрон учун нишонга айланади", — дея иқтибос келтиради "Mehr" агентлиги ИИМК баёнотидан.

ИИМКнинг қўшимча қилишича, можаронинг биринчи кунида Эрон иккита танкерга, иккинчи куни эса яна бир нечта кемага зарба берган.

Киритилди: 23:17 04.03.2026. Ўқилди: 1175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!