Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: “Уиткофф Украинага тинчлик битимини сотиши, ҳатто Украинани Россияга сотиши керак”

Трамп: “Уиткофф Украинага тинчлик битимини сотиши, ҳатто Украинани Россияга сотиши керак”

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз элчиси Стив Уиткоффнинг Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Кремлнинг махсус вакили Кирилл Дмитриев билан гўёки телефон суҳбатлари фош бўлгани ҳақидаги саволларга жавоб берди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзди.

Трампнинг таъкидлашича, бу каби вазиятлар «одатий ҳол» ҳисобланади.

«Мен бу ҳақда эшитмаганман. Лекин бу одатий нарса. У Украинага битимни сотиши керак. Украинани Россияга сотиши керак. Музокарачи шундай қилади», — деди Оқ уй раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, ҳар бир томон музокараларда нимадир бериши ва нимадир олиши талаб қилинади.

Киритилди: Бугун 14:14. Ўқилди: 903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!