Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Рус боксчиси: "Баҳодир Жалолов Усикдан аввал мени тўхтатсин"

Рус боксчиси: "Баҳодир Жалолов Усикдан аввал мени тўхтатсин"

Проф бокснинг супероғир вазн тоифасида фаолият олиб бораётган россиялик чарм қўлқоп устаси Мурад Халидов яна бир бор Баҳодир Жалоловни жангга чорлади.

"Биз ҳар қандай таклифларга очиқмиз. Ҳақиқатга яқин тўқнашувлардан бири - бу Баҳодир билан жанг. У ҳам ютди, мен ҳам ўз жангимда ғалаба қозондим. Барчаси келишувга боғлиқ. У розилик берса, биз олға борамиз.

Баҳодир Усикдан аввал мени тўхтатиб олсин. Унинг жанги Усиккача ҳали анча бор эканлигини кўрсатиб берди. Мен шунчаки шахсий фикримни айтяпман. Ҳа, у ажойиб, яхши йигит, Олимпия ўйинлари ғолиби. Лекин бу жанги орқали Усиккача ҳали анча қовун пишиғи бор эканлигини кўрдим. Мен бирданига Фьюри ёки Усик билан жанг қилиш ниятида эмасман. Мен Жалолов билан жанг қилмоқчиман", деди Халидов.

Мурад Халидов фаолияти давомида ҳозиргача 11 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Баҳодир Жалолов ҳисобида эса 16 та ғалаба бор.

Киритилди: 23:17 12.10.2025. Ўқилди: 2020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!