Яқин ҳафталарда Хитойнинг АҚШ билан савдо урушини бошлаш нияти бор ёки йўқлиги аён бўлади, дея маълум қилди АҚШ вице-президенти.
Жей Ди Вэнснинг сўзларига кўра, президент Доналд Трампнинг Хитой билан савдо низоларида босим ўтказиш воситалари Пекинникига нисбатан кўпроқ.
"Шу билан бирга, АҚШ президенти Пекин оқилона ёндашса, Хитой билан савдо масалаларида мантиққа асосланган ҳолда ҳаракат қилишга тайёр", — дея қўшимча қилди вице-президент.
Аввалроқ, Хитой Савдо вазирлиги АҚШнинг янги божларига кескин муносабат билдириб, бу ҳаракатни “иккиёқлама стандартларнинг яққол намунаси” деб атаган эди