Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп Путинга таҳдид қилишни бошлади

Трамп Путинга таҳдид қилишни бошлади

АҚШ президенти Дональд Трамп, агар Россия етакчиси Владимир Путин Украина билан можарони ҳал қила олмаса, унинг охири ёмон бўлишини айтди.

Оқ уй раҳбари агар Россия президенти таранг вазиятни бартараф эта олса, бу ажойиб кўринишини таъкидлади.

"Менимча, у бу масалани ҳал қилади. Лекин барибир ҳаракат қиламиз. Агар у бундай қилмаса, бу унинг учун ёмон тугайди", - деди Трамп.

АҚШ президенти, шунингдек, агар можаро ҳал этилмаса, Tomahawk ракеталарини Киевга топшириш имкониятини ҳам кўтарди. У бу масалани Путин билан муҳокама қилиши мумкинлигини айтди.

Ўз навбатида, Украина президенти Владимир Зеленский Оқ уй раҳбари ҳали Tomahawk ракеталарини етказиб бериш бўйича қарор қабул қилмагани ва Киев бу борадаги ишларни давом эттираётганини айтди.

Киритилди: Бугун 08:30. Ўқилди: 1398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!