Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Рўмолли ўқувчилар рўйхати тузилаётгани тасдиқланди

Рўмолли ўқувчилар рўйхати тузилаётгани тасдиқланди

Қўқондаги мактабларда рўмол ўрайдиган ўқувчиларнинг рўйхати тузилиб, маҳаллаларга тарқатилаётгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланган.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда чоп этилган Қўқон шаҳридаги рўмол ўрайдиган мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари ҳақидаги хабарларга изоҳ берган.

Изоҳга кўра, бундай рўйхатлар ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб иқтидорларини тўғри йўналтириш мақсадида шакллантирилади.

Динга, рўмол ўрашга қизиқадиган ўқувчилар рўйхатини тузишдан мақсад эса "улар ўртасида экстремистик ғоялар томир отишининг олдини олиш, муқаддас динимизнинг асл моҳиятини тушунтириш, ёшларнинг билим олишга қизиқишларини ошириш"дир.

"Ушбу рўйхатларнинг маҳалла фуқаролари йиғинларига тақдим этилиши таълим-тарбия ишларига ёшларнинг ота-оналарини ҳам жалб қилишни назарда тутади ва маҳалла раисларининг ёшлар ҳамда диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарларининг вазифасига киради", дейилади хабарда.

Қўқон ҳокимлигига кўра, бу рўйхатлар ҳеч қандай салбий маънога эга эмас. Ёшларнинг турли рўйхатларга киритилишидан хавотирга ўрин йўқлиги айтилган.

Zed News

Киритилди: 22:39 26.09.2019. Ўқилди: 6666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!