Конституциявий суд Симионнинг шикоятини асоссиз деб топди. Қайд этилишича, суднинг мазкур қарори якуний ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, президент этиб Бухарест мэри Никушор Дан сайланган эди. Симион сайловларга Франция махсус хизматлари аралашганини даъво қилган.
Сайловлар арафасида Telegram асосчиларидан бири Павел Дуров Франция разведкаси (DGSE) раҳбари ундан сайловлар олдидан "Руминиядаги консерватив овозларни блоклаш"ни сўраганини маълум қилган эди. Бироқ Франция расмийлари Дуровнинг айбловларини рад этди.