Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Руҳий саломатлик муаммолари энг кўп учрайдиган давлатларни биласизми?

Руҳий саломатлик муаммолари энг кўп учрайдиган давлатларни биласизми?

Сўнгги йилларда дунё жамиятида руҳий саломатлик масалаларига бўлган муносабат сезиларли даражада ўзгарди. Илгари заифлик белгиси сифатида қабул қилинган бундай ҳолатлар эндиликда табу мақомини йўқотмоқда.

Пандемия бу жараённи жадаллаштирди. У кўплаб одамларда ёлғизлик ва руҳий зўриқиш ҳиссини кучайтирди, натижада депрессия ва хавотир белгилари кўпайди, шу билан бирга одамлар ўз ҳолати ҳақида очиқ сўзлашишга мойил бўла бошладилар. Statista’нинг 2023 йилги сўровига кўра, АҚШда катта ёшдаги аҳолининг 40 фоиздан ортиғи ўтган бир йил давомида стресс, хавотир ёки депрессия каби руҳий ҳолат бузилишларини бошидан кечирганини билдирган. Бу ҳолат руҳий саломатлик ҳақида очиқ мулоқот олиб боришнинг аҳамияти ортганини кўрсатади.

Шу билан бирга, сўров натижалари турли давлатларда катта фарқланишни намоён этган. Айрим мамлакатларда, жумладан Хитой ва Японияда, одамлар бу ҳақда очиқ гапиришдан тийилишлари ёки айрим ҳолатларни руҳий саломатлик муаммоси сифатида қабул қилмасликлари қайд этилган.

Киритилди: 20:45 13.10.2025. Ўқилди: 951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!