АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Украинадаги можаро ниҳоясига етгач, АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар дўстона тус олишини маълум қилди.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитасидаги эшитувлар чоғида конгрессвумен Анна Паулина Луна Рубиодан Россия каби супердавлат билан муносабатларни сақлаб қолишнинг муҳимлиги ҳақида сўради.
«Менимча, Украинадаги уруш тугаши билан муносабатларимиз дўстонароқ бўлади ва уларни сақлаб қолиш осонлашади», — дея жавоб берди у.