АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Европа вакилларини Россия-Украина урушини тинч йўл билан тугатиш бўйича музокараларда Европа давлатларига бевосита дахлдор масалалар муҳокама қилинмаслигига ишонтирди.
Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, Украина ва Америка делегацияларининг Женевада бўлиб ўтган музокаралари чоғида "Рубио европаликларга Европа давлатларига тўғридан-тўғри таъсир этувчи масалалар давом этаётган муҳокамаларга киритилмаслигини якка тартибда айтди".
Бироқ Швейцариядаги музокаралар арафасида АҚШ армияси котиби Даниэл Дрисколл европаликлар билан суҳбатда европаликлар мунозаралардан четда қолаётганини таъкидлади, чунки европалик вакиллар можарога "холис баҳо бериш учун украиналик ҳамкасблари билан жуда яқин бўлиб қолган".