Дания Гренландия бўйича АҚШ билан келишувга рози бўлди, чунки у ўз хавфсизлигини мустақил равишда кафолатлай олмайди.
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Дания ва Гренландия ҳужум ёки таҳдид бўлган тақдирда Гренландияни ҳимоя қилиш учун молиявий имкониятларга эга эмасликларини тушунишади. Қўшма Штатлар бунга қодир", деди у.
Аввалроқ АҚШ Бош вазири Дональд Трамп АҚШ ва Дания Гренландия хавфсизлиги устидан назоратни Вашингтонга ўтказиш бўйича келишувга эришганини эълон қилган эди. Америка раҳбари АҚШ дарҳол Гренландиядаги ҳарбий иштирокини оширишни бошлашини ва Америка рақиблари оролда ҳарбий базалар ўрната олмаслигини таъкидлади.