Россия Премьер Лигаси 27-тури доирасида ЦСКА клуби сафарда “Ахмат” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувдаги ҳисоб москваликлар томонидан очилди. 9-дақиқада Секу Койта рақиб дарвозасига тўп киритиб, “армиячилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқда. 33-дақиқага келиб таблодаги натижа тенглашди. Гол муаллифи — Максим Самородов.
Мазкур ҳисоб учрашув охиригача ўзгармади ва томонлар 1 очкодан бўлишиб олди.
Таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев учрашувни асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа ҳаракат қилди. У 57-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Sofascore портали Файзуллаевнинг ҳаракатларини 7,6 балл билан баҳолади.
Ушбу дурангдан кейин ЦСКА 52 очко билан 2-ўриндаги “Зенит”дан 5 очко ортда қолмоқда. 4-ўриндаги "Спартак" ҳисобида эса 51 очко мавжуд. ЦСКА пешқадам “Краснодар”дан 9 очко ортда бораётган бўлса, “Ахмат” эса 24 очко билан аутсайдерлар қаторидан жой олган.