Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Роуэн Эткинсон: “Бин ролини бошқа ўйнашни истамайман. Сабаби...”

A A A
Роуэн Эткинсон: “Бин ролини бошқа ўйнашни истамайман. Сабаби...”

Роуэн Эткинсон “Radio Times” нашрига берган интервьюсида нега энди фильмларда Жаноб Бин ролини ижро этишни истамаслигини тушунтирди.

«Мен уни ўйнашни унчалик ҳам ёқтирмайман. Масъулият юки мен учун жуда ёқимсиз ва оғир... Бундан ташқари, чарчадим. Шунинг учун бари якунланишини кутяпман", дея таъкидлаган актёр.

Маълумот ўрнида, у ҳозирда Бин мультфильмининг овозлаштириш ишларида иштирок этмоқда.

Таъкидланишича, Жаноб Биннинг халқаро муваффақияти Эткинсонни ажаблантирмайди.

"Вояга етган одамнинг ўзини бола каби тутишини томоша қилиш жуда кулгили", деди актёр Биннинг мимика, имо-ишоралар, ҳаракатлар туфайли машҳур бўлиб кетганини қўшимча қилган ҳолда.

Киритилди: 03:00 06.01.2021. Ўқилди: 5263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!