Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

БМТнинг вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди

БМТнинг вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди

Президент Фармони (ПФ–27-сон, 17.02.2026 й.) билан “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–6012-сон Фармонга ўзгартиришлар киритилди.

🔰 Фармоннинг 3-иловасига киритилган ўзгартиришларга кўра, БМТнинг вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

🔗 Унга кўра, БМТнинг шартномавий қўмиталари томонидан юборилган вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаат Ташқи ишлар вазирлиги орқали келиб тушгандан сўнг 1 кун муддатда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Адлия вазирлигига юборилади.

📝 Марказ 1 кун муддатда масъул давлат органларига сўровнома юбориб, улардан вақтинчалик чораларни амалга ошириш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш ва зарурат туғилганда, асосланган тушунтириш тақдим этишни сўрайди.

⏭️ Давлат органлари 3 кун муддатда амалга оширилган чора-тадбирлар ёки амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар юзасидан тушунтиришни Марказга тақдим этади.

✅ Марказ ишчи гуруҳ билан биргаликда йиғилган маълумотлар асосида 3 кун муддатда Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назарини шакллантиради ва Ташқи ишлар вазирлигига юборади.

⏳ Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 2 кун муддатда БМТнинг шартномавий қўмиталарига юборилади.

Киритилди: Бугун 17:28. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!