Сешанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Запорожье шаҳрига ҳужум қилди.
Запорожье вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Иван Фёдоров ўзининг Telegram-каналида бунинг оқибатларини кўрсатиб, айтиб берди.
Унинг айтишича, биргина шаҳарга камида ўнта зарба берилган, вилоят марказига ҳам ҳужум давом этмоқда. Шунинг учун оқибатлари аниқланмоқда.
"Ҳужум натижасида хусусий уйлар ва нотурар жойлар вайрон бўлди. Ёнғинлар бошланди", — деб ёзади Фёдоров.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, автомашиналарнинг шикастланиши, айрим уйларнинг ойналари қоқиб, фасадлари шикастлангани ҳолатлари мавжуд.
Охирги маълумотларга кўра, отишма натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна етти киши, жумладан, бир бола жароҳатланган.