2024 йилнинг май ойида Россия ва Япония ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29 фоизга қисқарди ва қарийб 583 миллион долларни ташкил қилди, деб ёзади «ТАСС» Япония маълумотларига таяниб.
Ҳажмнинг 43,5 фоизи Россия нефти, кўмир ва газидан, яна 19,6 фоизи эса япон автомобилларига тўғри келади.
Шу билан бирга, Россияга автомобиль етказиб бериш 21 фоизга, Россия гази ва Японияга кўмир етказиб бериш эса мос равишда тахминан 40 ва 20 фоизга камайди.
Аммо Япония Россиядан балиқ ва балиқ маҳсулотларини харид қилишни деярли 11 фоизга оширди.
Японияга Россиядан рангли металлар, рудалар, қуйма темир ва пўлат импорти сезиларли даражада камайди.
Япония генераторлари етказиб бериш 39 фоизга, компьютерлар 50 фоизга, бутловчи қисмлар 99,7 фоизга қисқарди.