Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

"Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиши билан боғлиқ аломатлар кўринмаяпти"

A A A
"Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиши билан боғлиқ аломатлар кўринмаяпти"

АҚШ Россия раҳбарияти Украинага қарши ядро қуролидан фойдаланишга қарор қилгани бўйича ҳеч қандай аломат кўрмаяпти. Бу ҳақда мудофаа вазири Ллойд Остин “CNN” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Остиннинг таъкидлашича, ядро қуролидан фойдаланиш ҳақидаги қарор шахсан Россия Президенти Владимир Путин томонидан қабул қилинади.
“Айни пайт мен унинг бундай қарор қабул қилганига ишонтирадиган ҳеч нарсани кўрмаяпман”, деди Остин.

Мулозимнинг сўзларига кўра, Америка раҳбарияти Россия томонига ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидлари ҳақида “тўғридан-тўғри мурожаат қилган”.

Остин россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан яқин орада бу мавзуда гаплашмагани, аммо “илгари бу масалада тўғридан-тўғри суҳбатлашгани”ни таъкидлади.

Киритилди: 08:01 03.10.2022. Ўқилди: 2704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!