чҚўшма Штатлар Киевдаги элчихонаси орқали Украинадаги фуқароларига Россия ҳаво ҳужумларининг кучайиши муносабати билан эҳтиёт бўлишни тавсия қилди.
Тегишли баёнот Америка элчихонаси сайтида эълон қилинган.
"Россия сўнгги ҳафталарда Украинага ракета ва дрон ҳужумлари интенсивлигини оширди ва ҳаво ҳужумларининг сезиларли хавфи сақланиб қолмоқда. АҚШнинг Киевдаги элчихонаси мамлакат фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақиради", — дейилади баёнотда.
Хусусан, Америка фуқароларига деразалар яқин турмаслик тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Америка етакчиси Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқоти чоғида Украинанинг мамлакат аэродромларига уюштирган ҳужумларига жавоб қайтаришини айтганди.