Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россиянинг тунги ҳужуми оқибатида Киевда 20 га яқин киши жароҳатланди

Россиянинг тунги ҳужуми оқибатида Киевда 20 га яқин киши жароҳатланди

Россия бўлинмаларининг Украина пойтахти Киевга тунда уюштирган ҳужуми оқибатида камида 19 киши яраланди.

Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Унга кўра, жабрланганларнинг беш нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилмоқда.

"Душманнинг Киевга тунги ҳужуми натижасида пойтахтнинг 19 нафар фуқароси яраланди. Беш кишига амбулатор ёрдам кўрсатилмоқда, 14 нафари касалхонага ётқизилди", деб ёзади Кличко.

Ҳужум натижасида темир йўл инфратузилмаси ҳам зарар кўрган, айрим ҳудудларда қулаган ракета қолдиқлари ёнғинга сабаб бўлган.

Киритилди: 10:15 04.07.2025. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!