Россиянинг Суриядаги Ҳмеймим авиабазасига ҳужум уюйштирилди.
Рус Теlegram-каналларининг хабар беришича, 20 май куни Россия ҳарбийлари Суриядаги Ҳмеймим авиабазасида тўрт нафар худкуш-террорчининг ҳужумини қайтарган. Маълумотларга кўра, ҳужум 20 май куни эрта тонгда Ҳмеймим ҳарбий авиабазаси яқинида содир бўлган. Жангарилар хавфсизлик постлари орқали ҳарбий объектга бостириб киришга уринган, бироқ россияликлар уларга қаршилик қилган.
Отишма оқибатида уч нафар жангари йўқ қилинган, яна бири қочиб кетган. Унга танкка қарши граната отиш мосламаси билан зарба берилган, аммо унинг муваффақиятли бўлган-бўлмагани ҳозирча номаълум.
Дастлабки маълумотларга кўра, жангариларнинг шахси аллақачон аниқланган, уларнинг барчаси Ўзбекистондан келган ва Суриянинг янги ҳукуматини тан олмайдиган қуролли гуруҳ аъзолари бўлган.
Сурия ва Россия расмийлари ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бергани йўқ.