Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Киев шу сабабдан феврал ва март ойларида Европадан 800 миллион метр куб газ импорт қилишни режалаштирмоқда.
"Биз бу иситиш мавсумида импортга эҳтиёж сезмаслигимиз мумкин эди, бироқ ишлаб чиқаришга қилинган ҳужумлар ички қазиб олиш ҳажмининг камайишини қоплаш учун газ импорт қилишга мажбур қиляпти", – дея изоҳ берди Reuters манбаси.
Украина феврал ойи бошида газ импортини оширишни бошлаган бўлиб, шундан бери импорт ҳажми деярли 10 баробар ошди ва кунига 20 миллион метр кубдан ошди.