Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россиянинг Киевга уюштирган тунги ҳужуми оқибатида Полша элчихонаси ва Европа Иттифоқи ваколатхонаси зарар кўрди — DW

 Россиянинг Киевга уюштирган тунги ҳужуми оқибатида Полша элчихонаси ва Европа Иттифоқи ваколатхонаси зарар кўрди — DW

Полша Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Россия томонидан отилган ракета снаряди мамлакатнинг Киевдаги элчихонаси томига тушган.

"Снаряд консуллик бўлимининг шифтини тешиб ўтган ва ошхона ҳудудига тушган. Ҳеч ким жабрланмаган. Ҳодимларимизнинг барчаси соғ-саломат ва элчихона ишини одатдагидек давом эттиради", — деди Полша Ташқи ишлар вазирлиги вакили Павел Вронский.

Украина пойтахтига уюштирилган кенг кўламли тунги ҳужум натижасида Европа Иттифоқи ваколатхонаси ҳудуди ҳам зарар кўрди. Евроиттифоқнинг Украинадаги элчиси Катарина Матернованинг сўзларига кўра, ваколатхона автотураргоҳидаги автомобиллар шикастланган, бироқ ҳеч ким жабрланмаган.

Киритилди: 20:05 29.09.2025. Ўқилди: 911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!