Россиянинг Сумида дрон ҳужуми оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг учувчисиз самолётининг шимоли-шарқий минтақага ҳужуми оқибатида етти киши, жумладан бир бола ҳалок бўлганини айтди.
«Россиянинг ҳар бир янги зарбаси фақат (Россия президенти Владимир) Путиннинг ҳақиқий ниятларини тасдиқлайди. У уруш давом этишини истайди, тинчлик ҳақида гапиришдан манфаатдор эмас», - деди Зеленский.
Минтақа расмийлари аввалроқ ҳужумда олти киши ҳалок бўлганини билдирган эди
Суми вилояти ҳарбий маъмурияти маълумотларига кўра, Хлухив шаҳридаги турар-жой ётоқхонасига уюштирилган ҳужумда ҳам 12 киши яраланган.
Суми вилояти Россия билан чегарадош бўлиб, қўшни Россиянинг Курск вилоятига бостириб кириш пайтида ҳудудни эгаллаб олган Украина кучлари учун таъминот йўналиши ҳисобланади.
Дам олиш кунлари Суми шаҳрида Россия ракета ҳужуми оқибатида 12 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди.