Украинанинг Суми вилояти, Краснопилска маҳалласи Чернеччина қишлоғида дрон ҳужуми оқибатида икки фарзандли оила ҳалок бўлди.
Бу ҳақда вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Григоров ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг дронлари икки фарзандли турмуш қурган эр-хотин яшайдиган турар-жой биносига урилган.
"Афсуски, ҳеч ким қочиб қутула олмади. Қутқарувчилар вайроналар остидан тўрт нафар қурбоннинг жасадини - ота-оналари ва уларнинг 6 ва 4 ёшли ўғилларини олиб чиқишди", деб ёзади Григоров.