Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянскийнинг айтишича, Қўшма Штатлар Украинага ёрдам беришдан бош тортиш ниятида, чунки Киевдаги тузум тез орада қулайди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоғда пост қолдирди.
"Бу режим, ҳаммамиз кўриб турганимиздек, қулаш арафасида ва Қўшма Штатлар Украинани бошқа вассаллари билан бўлгани каби автобус остига ташламоқчи", - дейди доимий вакил ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар "нафақат маънавий банкротликка дуч келди, балки стратегик хавфларни ҳам оширди".