Россиянинг Қозон, Нижний Новгород, Саратов ва Тамбов шаҳарлари аэропортлари парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинча рейсларни қабул қилмаяпти ва жўнатмаяпти.
Бу ҳақда Федерал ҳаво транспорти агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Фуқаролик самолётларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қозон, Нижний Новгород (Стригино), Саратов (Гагарин), Тамбов (Донское) аэропортларида уларни қабул қилиш ва чиқариш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Ҳаво бандаргоҳлари парвозларни вақтинча қабул қилмаяпти ва жўнатмаяпти", — дейилади хабарда.