Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россиянинг асосий иттифоқчиси унга савдо чекловларини киритади

Россиянинг асосий иттифоқчиси унга савдо чекловларини киритади

1 декабрдан бошлаб Хитойда экспорт назорати остидаги икки мақсадли товарларнинг кенгайтирилган рўйхати кучга киради. Бу Россия корхоналари учун машиналар, ускуналар ва кимёвий моддалар сотиб олишни мураккаблаштиради. Бу ҳақда «Москва Таймс» газетаси Россиянинг «Известия» газетасида чоп этилган мақолага таяниб ёзади.

Янгиланган рўйхатга ИТ-ускуналари, жумладан, Россияга олиб келиш аллақачон қийин бўлган серверлар ва компонентлар киради, дейди Импая Рус компанияси тижорат директори Алексей Разумовский.

Пайвандлаш учун аргон гази ҳам чекловларга дучор бўлади, дейди Атвира бош директори Екатерина Кизевич. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда келишилган ва олдиндан тўланган ҳажмлар жўнатиляпти, келажакда етказиб бериш бўйича шартномалар ҳали тузилмаган.

Янги қоидаларга кўра, икки мақсадли маҳсулотларни Россияга экспорт қиладиган Хитой компанияларидан 25% солиқ ундирилади, дейди Кизевич. Бироқ Хитой томонининг расмий хабарларида бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.

Киритилди: 20:36 29.11.2024. Ўқилди: 8437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!