Зангиота туманидаги балиқчилик кўлида сув сатҳи пасайтирилиши оқибатида балиқларда кислород етишмаслиги юзага келиб, 200–300 граммли балиқлар нобуд бўлгани аниқланди.
Текширувда корхона оқова сувларида зарарли моддалар миқдори меъёрдан анча юқори экани маълум бўлди. Шунингдек, нобуд бўлган балиқлар каналга ташлаб юборилган.
Ҳолат бўйича корхонага 92 млн сўм компенсация белгиланди, масъулларга нисбатан маъмурий чора кўрилди. Канал эса тозаланди.