Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп ва Эрон ўзаро таҳдидли баёнотлар алмашишда давом этмоқда

Трамп ва Эрон ўзаро таҳдидли баёнотлар алмашишда давом этмоқда

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Трампнинг ихтиёрида фақат "имконсиз ҳарбий операция" ва "фойдасиз келишув" ўртасида танлов қолганини айтяпти.

Давлат телевидениеси орқали узатилган хабарда маълум бўлишича, "Хитой, Россия ва Европа Трампга қарши позициясини ўзгартирган" ва АҚШ президенти энди бир қарорга келиши шарт.

"Эрон Пентагон учун блокада бўйича якуний муддатни белгилади. Хитой, Европа ва Россия ўз позициясини ўзгартирмоқда. Буларнинг барчаси фақат бир нарсани англатади: Трамп имконсиз ҳарбий операция ёки Эрон Ислом Республикаси билан ёмон келишувдан бирини танлаши керак. АҚШнинг ҳийла қилиш майдони торайди", — дейилади баёнотда.

Шу билан бирга, Трамп Эроннинг янги таклифини катта эҳтимол билан рад этишини билдирди.

"Мен яқин орада Эрон бизга юборган режани кўриб чиқаман, лекин унинг қабул қилинишини тасаввур қилолмайман. Чунки улар сўнгги 47 йил давомида инсоният ва бутун дунёга қилган ишлари учун ҳали етарлича жазоланмадилар", — деди Доналд Трамп.

Киритилди: Бугун 17:05. Ўқилди: 377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!