Россиянинг Русжет авиакомпаниясига тегишли самолёт Грузия осмонида авария сигналини берди.
Бу ҳақда ШОТ Телеграм канали манбага таяниб хабар берди .
“Бизда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, бугун эрталаб Москвадан Туркияга жўнаб кетган самолёт қайтиш чоғида сигнал берган”, — дейилади хабарда.
ШОТ хабарига кўра, самолёт Туркиянинг Даламан шаҳридан Москвага учаётган бўлиб, соат 16:09 атрофида Каспий денгизи устида бўлган.