Норвегия Арктикада Россия Федерациясига қарши туриш учун НАТОнинг амфибия ўқув марказини яратди.
Бу ҳақда Newsweek журнали ёзмоқда.
АҚШ, Буюк Британия ва Нидерландия ҳарбий хизматчилари учун ўқув базаси мамлакат шимолида жойлашган. Норвегиянинг ўзига хос амфибия ҳужум кучлари йўқ, бироқ унинг махсус кучларининг бир қисми ушбу минтақада жойлашган, дея қайд этади нашр.
Newsweek мудофаа вазири Бьорн Арильд Грамнинг пайшанба куни базага ташрифи чоғида сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда, “Биз Норвегия, Шимолий минтақа ва НАТОни инқироз ёки уруш юз берган тақдирда ҳимоя қилиш учун биргаликда машқ қилишимиз керак".