Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россияга қарши санкциялар Европага зарар келтирмоқда — президент

Россияга қарши санкциялар Европага зарар келтирмоқда — президент

Хорватия президенти Зоран Миланович Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватламаслигини айтди. «Интерфакс»нинг ёзишича, Милановичнинг фикрича, санкциялар Европага зарар етказмоқда.

«Масала, санкциялар бизга қанчалик зарар келтиришида. Улар Европага зарар келтиради. Биз Россия ва Хитойни бир-бирига яқинлаштира олдик. Бу кимнинг манфаатларига хизмат қилади? Бу саволларнинг барчасига, хусусан, Хорватияда бу қарорларни қабул қилганлардан жавоб кутаман. Мен жавоб талаб қиламан», деди Миланович Венгрия президенти Каталин Новак билан музокаралар ўтказган Будапештдаги матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, «Европа Иттифоқи Европа Қўшма Штатларига айланмаслиги керак».

Бундан ташқари, Миланович Брюсселнинг Венгрияга нисбатан ёндашувини танқид қилди, у коррупция билан боғлиқ хавотирлар туфайли Будапешт учун миллиардлаб евро маблағни музлатишга қарор қилди.

«Бу ёндашув жуда зерикарли», деди у ва «бугун бу Венгрия, эртага бу бошқа каттароқ давлат бўлиб, унга сабоқ берилиши керак».

Киритилди: 03:07 21.01.2023. Ўқилди: 6812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!