АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод Маркo Рубио Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини билдирди.
Рубионинг сўзларига кўра, санкциялар можароларни дипломатик йўл билан ҳал қилишга ёрдам берадиган ноҳарбий босим воситасидир. Бироқ, агар бу вазиятни ҳал қилишга ёрдам берса, уларни қайта кўриб чиқиш мумкинлигини айтди.
"Бу уруш тугаши керак. Аммо, барча реалист бўлиши керак: ён беришга Россия ҳам, Украина ҳам мажбур бўлади", — дея фикр билдирди Трамп маъмуриятида АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод номзод.