Россия Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирларининг камида бир қисмини КХДР ишчилари билан алмаштириши керак, дейди Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети доценти Илёс Зарипов.
У иқтисодий ҳамкорлик икки давлатга хизмат қилишига ишонч билдиради ва КХДРдан, айниқса, қишлоқ хўжалиги, саноат ва қурилиш соҳаларида ишчилар учун квоталар миқдорини сезиларли даражада оширишни таклиф қилади. Бу ҳам муҳим тармоқларда ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.
Россия ва КХДР ўртасидаги яқинлашиш Украинадаги уруш фонида, Россия Федерацияси зудлик билан ўз снарядлари ва ракеталари захираларини тўлдиришга муҳтож бўлган пайтда бошланди. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин яқинда Россияга ташриф буюрди.