Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилган, аммо масала мураккаблигича қолмоқда. Кабулов бу йўналиш асосан Ташқи ишлар вазирлигига эмас, миграция ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тааллуқли эканини таъкидлади.
«Ҳозирча ҳеч қандай силжиш йўқ ва, очиғини айтсам, мен ҳам бундай силжишни кўрмаяпман», — деди Кабулов.
Россияга афғонистонлик ишчиларни жалб қилиш бўйича музокаралар бошлангани ҳақида Кабулов илк бор март ойида хабар берган эди.
Май ойида Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий икки давлат ҳам бу масаладан манфаатдор эканини билдирган. Унинг таъкидлашича, музокаралардаги асосий тўсиқлардан бири тил масаласи ҳисобланади.