Сахалиндаги бир қатор мактабларга бомба қўйилгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда Сахалин вилояти ҳукуматининг телеграм каналида хабар берилди.
Таъкидланишича, болалар ва бир нечта таълим муассасалари ходимлари эвакуация қилинган.
“Бир нечта таълим муассасаларига бомба қўйилгани ҳақида хабарлар келиб тушди. Болалар ва ходимларни эвакуация қилиш чоралари кўрилди», дейилади хабарда.
Унда таъкидланишича, 12 та таълим муассасасига бир неча дақиқали вақт фарқи билан электрон почта орқали таҳдид солувчи хатлар юборилган.
Ушбу маълумот аллақачон фавқулодда ёрдам хизматига ўтказилган. Текширилмоқда.