Россиянинг дрон ҳужуми бир кишини ўлдирди, Одессадаги энергетика объектларига зарар етказди.
Россиянинг учувчисиз учоқлари Украинанинг Қора денгиздаги Одесса порти ва яқинидаги турар-жой биноси ва энергетика объектларига зарба берди.
Ҳужум натижасида бир киши ҳалок бўлди, камида икки киши жароҳатланди ва иситиш учун ишлатиладиган қозонхона ишдан чиқди, деди вилоят губернатори.
«Уйлар, черков ва машиналарга зарар етди», деди Олег Кипер Телеграм хабар алмашиш иловасида.
«Баъзи жойларда ёнғин содир бўлди. Шунингдек, иссиқлик таъминоти учун магистраль қувур ҳам шикастланган. Шаҳардаги қозонхоналардан бири ишдан чиқишга мажбур бўлди», - дея қўшимча қилди у.
Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, ҳужумда саккиз киши, жумладан, уч кишилик оила жароҳатланган.
Россия мунтазам равишда Украинадаги фуқаролик объектларини дрон ва ракеталар билан нишонга олмоқда. Қиш келиши билан Украинада электр қувватининг 50% га яқини ишдан чиқди .