Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россиядан кейин Туркия ҳам Discord'ни блоклади

Россиядан кейин Туркия ҳам Discord'ни блоклади

Бу ҳақда Туркия Ахборот технологиялари ва коммуникациялари бошқармаси ўз сайтида маълум қилди. Туркия Адлия вазири Йилмаз Тунчнинг ёзишича, платформада “жиноят мазмунидаги контент” жойлаштирилган. Туркиянинг Duvar нашрининг аниқлик киритишича, мамлакатда мессенжернинг болалар ва аёлларга нисбатан зўравонлик, безорилик ҳолатларига алоқадорлиги тергов қилинмоқда.

Бир кун олдин Россияда Discord блокланди. Роскомнадзор ушбу платформа мессенжердан “террористик ва экстремистик мақсадларда, гиёҳванд моддаларни сотиш ва ноқонуний маълумотларни жойлаштириш билан боғлиқ ҳолда” фойдаланишга тўсқинлик қилувчи Россия қонунларини бузганини маълум қилди.

РФ Давлат Думаси вице-спикери Владислав Даванков эса департаментни қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ушбу мессенжердан 25-40 миллион киши фойдаланади, Discord талабалар ва ўқитувчилар учун фойдали, рус хизматлари эса унинг ўрнини боса олмайди. "Бундай суръатда тез орада мамлакатда VPN'сиз фойдаланиш мумкин бўлган ижтимоий тармоқлар ва хизматлар қолмайди", деб ёзди у ўзининг Telegram каналида.

Киритилди: 12:46 09.10.2024. Ўқилди: 1224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!