Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россиядан Эронга "Шимол — Жануб" халқаро транспорт коридори орқали экспорт ҳажми 56 фоиздан кўпроққа ўсди

Россиядан Эронга "Шимол — Жануб" халқаро транспорт коридори орқали экспорт ҳажми 56 фоиздан кўпроққа ўсди

Бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида ТАСС мухбири билан суҳбатда транспорт вазири Андрей Никитин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги вазият жанубий ва шарқий транспорт йўлаклари ривожини сезиларли даражада тезлаштирган.

"2026 йилнинг тўрт ойи давомида Эрон йўналишида экспортнинг 56 фоиздан ортиққа ўсганини кўряпмиз. Умуман олганда, Шимол–Жануб коридори бўйича юк оқими 87 фоизга ўсиш кўрсатди", — деди у.

Никитин Қозоғистон ва Туркманистон орқали ўтувчи Транскаспий йўналишида энг фаол динамика кузатилганини таъкидлади — у ерда ўсиш 98 фоизни ташкил этган.

Киритилди: Бугун 15:05. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!