Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россиядаги қурилишда ишлайдиган мигрантлар сони 500 минг кишига тушиб кетди

Россиядаги қурилишда ишлайдиган мигрантлар сони 500 минг кишига тушиб кетди

Россиядаги қурилишларда ишлаётган муҳожирлар сони 500 минг кишига тушиб кетди. Бу ҳақда қурувчилар миллий бирлашмаси раҳбари Антон Глушковга таяниб, “РИА Новости” хабар берди.

Бундай кўрсаткич I чорак якунлари бўйича қайд этилган. У 2024 йилга нисбатан 15-20 фоизга паст. Бироқ қурилишда банд бўлган ишчиларнинг умумий сонида мигрантлар улуши ошиб, 14-15 фоизни ташкил этган.

Глушков бу тенденцияни Россияда қурилиш суръатларининг секинлашуви ва бир вақтнинг ўзида миграцион сиёсатнинг қатъийлашуви билан изоҳлаган. Бу жараёнларнинг икки жиҳатдан ижобий томони борлигини айтган:

Биринчидан, хорижий ишчи кучининг сифати, менинг экспертлик баҳолашим нуқтайи назаридан, ўсиб бормоқда... Иккинчидан, россияликларга хорижий ишчи кучи билан рақобатга дош бериш осонлашди. Агар илгари иш берувчилар меҳнатнинг арзонлиги туфайли мигрантларни афзал кўрган бўлса, энди чет элликлар фойдасига 30-40 фоизлик тафовут йўқолди. Иш ҳақи бўйича россияликлар фойдасига фарқ ҳудудга қараб 10-15 фоиздан ошмайди, деди у.

Глушковнинг эслатишича, сўнгги бир неча йил давомида Тожикистон ва Ўзбекистон каби Россия қурилишлари учун ишчи кучи манбаи бўлган анъанавий меҳнат бозорларига БАА ва Саудия Арабистони компаниялари ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Улар ҳам Россия иш берувчилари билан ишчи кучи учун рақобатлашмоқда.

Шу сабабли у яқин йилларда Россия қурилишларида янги ишчи кучи манбалари сифатида Ҳиндистон ва Покистон майдонга чиқишини айтди. Глушков бунга мисол сифатида Қирғизистонни келтирди — бу ерда покистонлик мигрантлар аллақачон меҳнат бозорида фаол ишлатилмоқда.

Киритилди: 16:11 14.05.2025. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!