Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Туапсе денгиз порти ҳудудида кенг кўламли дрон ҳужуми ёнғинга сабаб бўлди ва бир киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда минтақа раҳбари Вениамин Кондратев маълум қилди.
"Кеча тунда Туапсе яна бир йирик дрон ҳужумига учради. Дастлабки маълумотларга кўра, порт ҳудудида бир киши ҳалок бўлган. Мен жабрланувчининг оиласига самимий ҳамдардлик билдираман. Иккинчи жабрланувчи ҳозирда зарур тиббий ёрдам олмоқда. Денгиз порти ҳудудида ёнғин аниқланди”, деб таъкидлади у.
Кондратевнинг қўшимча қилишича, дрон парчалари шаҳардаги бир нечта биноларнинг деразаларини синдириб ташлаган ва газ қувурига ҳам зарар етказилган.