"Россия ҳукумати мамлакатдаги ноқонуний мигрантлар реестрини тузмоқда", — дея маълум қилди мамлакат ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой.
Унинг сўзларига кўра, реестрга киритилгандан сўнг хорижликлар "транспорт воситаларини ҳайдаш, банк хизматларидан фойдаланиш, мулкни рўйхатга олиш, никоҳ тузиш ва бекор қилиш, болаларини боғча ва мактабларда рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга бўлмайди".
Рўйхатга олиш китоби қачон яратилишига аниқлик киритилмади.
Бир кун аввал мамлакат Ички ишлар вазирлиги Россия миграция тизимида 6 миллиондан ортиқ хориж фуқароси рўйхатга олинганини маълум қилганди. Ўтган йили бу кўрсаткич камида 8,5 миллионтани ташкил қилган.