Шу йилнинг 13 апрель куни Россиянинг Калининград шаҳридаги Гагарин кўчасида жойлашган квартирадан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди.
Бу ҳақда Калининград вилояти прокуратураси хабар қилди.
Хабарда айтилишича, улардан зўравонлик аломатлари топилмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, эркакларнинг вафотига ис гази билан заҳарланиш сабаб бўлган.
Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш моддаси бўйича жиноят иши очилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши прокуратура назоратига олинган.