Россия қонунчилига кўра, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун аксарият ҳолатда 5000 рублгача жарима қўлланади. Аммо табиатга зарар катта бўлса ва дарахтларни кесиш бир гурух шахслар томонидан техника ёрдамида амалга оширилса, айбдорлар жиной жавобгарликка тортилиб, икки йилгача озодликдан маҳрум этилади.