Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россияда Ту-22М ҳарбий самолёти ҳалокатга учради

Россияда Ту-22М ҳарбий самолёти ҳалокатга учради

Россиянинг Иркутск вилоятида Ту-22М стратегик бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради.

Қайд этилишича, бомбардимончи самолёт Иркутск вилоятининг Усолский туманидаги Белая авиабазаси аэродромидан ҳавога кўтарилган. Сўнгра, Черемхово туманида ерга қулаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт ҳавода ёниб кетган.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, самолёт экипажи катапулта қилишга улгурган. Улар 4 нафар бўлгани ва тирик қолгани айтилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги режали парвозни амалга ошираётган самолёт ҳалокатга учраганини ва «экипаж тирик» эканини тасдиқлади. Ту-22М техник носозлик туфайли қулаб тушгани таъкидланмоқда.

Киритилди: 22:25 15.08.2024. Ўқилди: 1322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!