Бугун 4 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россияда Telegram ва WhatsApp’да янги рўйхатдан ўтиш блокланади

Россияда Telegram ва WhatsApp’да янги рўйхатдан ўтиш блокланади

Россия Давлат Думасининг ахборот сиёсати бўйича қўмитаси Telegram ва WhatsApp мессенжерларида рўйхатдан ўтиш учун SMS ва қўнғироқларни блоклаш ташаббусини маъқуллади.

Қўмита раиси ўринбосари Александр Ющенко бу қарорни “тўғри ва замон талабига мос” деб атаб, Россиянинг миллий мессенжери — Max платформасини ривожлантиришни мақсад қилиб кўрсатди.

“Бу чеклов фойдаланувчиларга жиддий таъсир қилмайди. Ким Telegram ёки WhatsApp’дан фойдаланмоқчи бўлса, аллақачон рўйхатдан ўтган. Қолганлар эса Max’га ўтади — бу табиий жараён”, — деди Ющенко.

У, шунингдек, чекловни қонун даражасида мустаҳкамлаш “мантиқан тўғри” бўлишини таъкидлади. Мақсад — хорижий мессенжерлар фаолиятини чеклаш ва миллий рақамли инфратузилмага устуворлик бериш.

Қўмита аъзоси Олег Матвейчев ҳам ташаббусни қўллаб-қувватлади. Унинг фикрича, WhatsApp Россия қонунларига бўйсунмаяпти, шу боис унинг фаолиятини чеклаш зарур.

Матвейчев мессенжер фаолиятини “қонунбузар мигрант”га қиёслаб, “бундай ҳолатда депортация зарур”, дея таъкидлаган.

Ташаббус ҳозирча қонуний кучга кирмаган, аммо экспертлар фикрича, бу Россияда маҳаллий рақамли хизматларга ўтиш жараёнини тезлаштириши мумкин.

Киритилди: 18:01 01.11.2025. Ўқилди: 1233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!