Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда сунъий интеллект яратган видеолар фақат махсус белги билан тарқатилади

Россияда сунъий интеллект яратган видеолар фақат махсус белги билан тарқатилади

Давлат Думасига ушбу ҳақида янги қонун лойиҳаси киритилди.

Ҳужжатга кўра, бундай видеоларни махсус белги ва теглар билан ёрлиқлаш мажбурий бўлади. Қонунбузарлик учун жисмоний шахслар 50 000 рублгача, мансабдор шахслар 200 000 рублгача, юридик шахслар эса 500 000 рублгача жаримага тортилиши мумкин. Жарималар нафақат видео яратувчиси ва уни тарқатувчига нисбатан ҳам қўлланилади.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда кўплаб видеолар пайдо бўлди. Уларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳодисаларни, ҳатто сиёсатчиларнинг ҳеч қачон айтмаган баёнотларини ҳам кўрдик. Ишончим комилки, бу чора кўплаб можароларнинг олдини олишга ёрдам беради", - деди қонун яратувчиларидан бири депутат Дмитрий Гусев.

Маълумот учун, бундай амалиёт АҚШ ва Европада 2023 ва 2024 йиллардан бери ишга тушган, Хитойда 2025 йил сентябрида кучга кирди.

Киритилди: 22:05 14.11.2025. Ўқилди: 733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!